Депутат ташаббуси билан “Обод” маҳалласи янада обод бўлмоқда

08.06.2021, 17:58

Депутат ташаббуси билан “Обод” маҳалласи янада обод бўлмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Зангиота туманида ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда “Обод” маҳаллада 2953 нафар аҳоли 443 та хонадонда истиқомат қилиб келмоқдалар. Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашига O’zLiDePдан сайланган депутат Х. Хошимбеков томонидан мазкур маҳалланинг “Буюк ипак йўли” кўчасидаги 14 та, “Жалолиддин Мангуберди” кўчасидаги 8 та, Нурҳаёт 1-тор кўчасидаги 3 та, “Марказ” шоҳ кўчасидаги 4 та яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғочлар бетон симёғочларга алмаштирилиб замонавий ёритгичлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, депутат ташаббуси билан маҳаллада катта қурилиш-ободонлаштириш, яъни давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий, барча қулайликларга эга бўлган маҳалла гузарини барпо этиш ишлари бошлаб юборилди. Аввало, маҳалладан “Марказ шоҳ” асосий кўчага чиқаверишга йўловчилар-пиёдалар хафвсиз ҳаракатланишини таъминловчи ҳамда машиналар қатновини тартибга солиб турувчи светофор ўрнатилди.

Шунингдек, замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган икки қаватли “Маҳалла маркази” мажмуасида эса ҳадемай маҳалла идораси, сартарошхона, бир қатор маиший хизмат кўрсатувчи хоналар жой олади, оталар чойхонаси, турли дўконлар аҳолига хизмат кўрсатади.

Замонавий шароит ва қулайликларга эга маҳалла марказининг бунёд этилиши эса, ҳудуднинг янада обод бўлишини таъминлаш, фуқаролар йиғини ходимларининг иш самарадорлигини ошириш билан бирга аҳолининг оғирини енгил қилишдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

O'zLiDePТошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+