Депутатлар, тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви

08.06.2021, 17:59

Депутатлар, тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви

O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Фарғона вилояти филиали билан ҳамкорликда “Депутатлар, тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳрида жойлашган “Ёшлар моно-маркази”да бўлган урашувда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, улар ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун кучли мотивация бериш ҳамда уларда бу борадаги кўникмаларни шакллантириш мақсадида вилоят миқёсида ўз ўрнига эга бўлган тадбиркорлар ёшларга мастер-класслар ва маҳорат дарслари ўтдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларининг тажрибаларини ўртоқлашиб, юртимизда ёшларга тадбиркорлик соҳасида яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан таништирдилар.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши ва шу каби масалалардаги имтиёзу имкониятлар тушунтирилди. Бундан ташқари, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида мотивацион тренинг ўтказилди.

Ибратжон Раҳимов,

O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+