Шерободда Қува анори етиштирилмоқда

09.06.2021, 16:21

Шерободда Қува анори етиштирилмоқда

Шеробод анорининг довруғи достон бўлгани сир эмас. Чунки ҳудудда анорчилик жуда яхши ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Сурхон воҳасига ташрифида ҳам айни шу жиҳатга эътибор қаратилгани бежиз эмас. Айни пайтда Шеробод туманида минглаб гектар майдонга Қува анорлари кўчатлари қадалган. Уларни парвариш қилиш баробарида кўчатлар тагига соя, кўкатлар экилиб, миллиарлаб даромад қилинаётганининг ўзи сўзимизни тасдиқлайди.

Миришкор шерободликларнинг ушбу тажрибасини ўргатиш ва уни вилоятимизнинг бошқа ҳудудлари, жумладан, Бандихон, Қизириқ ҳамда Музработ туманларида ҳам жорий қилиш мақсадида Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши томонидан мастер-класс ўтказилди.

Мазкур амалий семинарда воҳанинг турли бурчакларидан келган фермерлар, “Томорқа хизмати” МЧЖ вакиллари, деҳқонлар билан биргаликда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳам иштирок этди. А.Хаитов йиғилганлар билан учрашув чоғида анорнинг пишиб етилиши даврини эрта муддатга сурилса ва уни чет элга экспорт қилинса, анор етиштирган деҳқон яхшигина даромад қилиши мумкинлигини мисоллар орқали тушунтирди.

Қолаверса, мутахассислар Шерободда парвариш қилинаётган Қува анорлари 5 августда, яъни Сурхондарёда пишадиган анордан бир ой олдин тайёр бўлишини айтишмоқда. Агар натижа шундай бўлса, даромад ҳам шунга яраша бўлади.

Шундан сўнг, туманда етиштирилаётган анорчилик тажрибасини оммалаштириш мақсадида семинар иштирокчилари анор етиштирилаётган хонадонларда ҳам бўлишди. Шунингдек, ҳудуддаги иссиқхонада  гидропоника усулида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шириндан-шакар қовунларни чет элга экспорт қилишдан олдинги калибровка жараёнлари билан танишишди. У ерда калибровка жараёнида ҳар бир маҳсулотнинг сифати кафолатланиши амалий мисоллар орқали батафсил тушунтириб, кўрсатиб берилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+