Хоразмлик ёшлар имзо қўйиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда

18.08.2021, 15:14

Хоразмлик ёшлар имзо қўйиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда

Хабарингиз бор жойлардаги партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш борасида сайловчилар имзосини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом” талаблари ҳамда пандемия талабларини инобатга олган ҳолда имзо тўплаш жараёнлар Хоразм вилоятида ҳам карантин қоидаларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.

-Мен бу йил илк бор сайловларда иштирок этаман. Юримиз ҳаётидаги сиёсий жараёнларда менинг ҳам овозим муҳимлигини англаган ҳолда бугун O‘zLiDePдан  кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйдим, - дейди ёшлар қаноти фаоли Зуҳра Оллазарова.

Партия томонидан илгари сурилаётган бўлажак номзодни қўллаб-қувватлашга қаратилган имзолаш жараёни O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг барча туман, шаҳарларида олиб борилмоқда. Партиямизнинг ҳар бир аъзоси сайловчи сифатида ўз имзоларини қўйишмоқда.

Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+