Самарқанд шаҳрида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди

23.08.2021, 10:18

Самарқанд шаҳрида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрам тантанасига бағишлаб Самарқанд шаҳридаги вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш амфитеатрида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди.

O`zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли, кенг қатлами онгига сингдириш мақсадида ўтказилган тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари М.Холмухаммедов, Р.Қобилов, Б Хўжаёров маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, ёшлар, аёллар ва спортчилар иштирок этди.

Истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларни амалга ошириш ва халқимизга етказиш партия олдига қўйган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида, айниқса кейинги беш йилда, бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари ишга тушди, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар жадал амалга ошмоқда. Тадбиркорлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда.  

Ўтган давр мобайнида 549,6 минг кишилик аҳолига эга Самарқанд шаҳрида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, йирик саноат корхоналар (сони 27 тага), қўшма корхоналар 282 тага, кичик саноат корхоналар 1738 тага, кичик бизнес субъектлари сони 1294 тага кўпайди.

Бу жараёнларда “Tesko Plus” МЧЖ, “Nurli kelajak” МЧЖ ишонч сервис, “Asl Nafis” МЧЖ, “Kayumov Story” МЧЖ, “8-Март” МЧЖ “Голден Пластик Пепис” ООО, “Эл-Холдинг” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси каби партия фаоллари бошқараётган корхоналар шаҳарнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Ўтаётган ҳар бир кун мамлакатимизда ўзгаришларга бой бўлаётгани, мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллик тўйи нишонланадиган ушбу кунларда кўтаринки кайфият билан бошланаётган ҳар бир кунимиз қадрли экани, юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда ўз аксини топаётгани, ва албатта, бундай ижобий ўзгаришларга O`zLiDeP ҳам ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётгани таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда тантанали концерт дастури ҳам намойиш этилди. Унда таниқли санъат ва маданият ходимлари, шаҳар Маданият бўлими вакиллари иштирок этиб барчани хушнуд этишди.

Насиба Мўминова

O'zLiDeP вилоят Кенгаши

бўлим мудири 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+