Иштихонда мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир ўтказилди

27.08.2021, 15:35

Иштихонда мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган навбатдаги оммавий тадбир ўтказилди

Жонажон ватанимизнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Иштихон туманидаги “Устозлар” ҳиёбонида ташкил этилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзоси М.Холмухамедов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, аҳоли вакиллари, ёшлар, аёллар ва спортчилар иштирок этди.

Мустақиллик йилларида, айниқса кейинги беш йилда, бутун мамлакатимизда бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари ишга тушди, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар жадал амалга ошмоқда. Тадбиркорлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Ўтган 5 йилда улар сони жиддий ўсиб 250 мингга яқин субъектлар пайдо бўлди.

Ўтган давр мобайнида 255,5 минг кишилик аҳолига эга Иштихон туманида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, йирик саноат корхоналар сони 1 тага, қўшма корхоналар 15 тага, кичик саноат корхоналари 489 тага, кичик бизнес субъектлари сони 295 тага кўпайди.        

Қишлоқ хўжалиги мисолида олиб қарайдиган бўлсак, туманда 1 144 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Пахтачиликка ихтисослашган ерлар-8,6 минг гектарни, ғаллачилик-7,4 минг гектарни ташкил қилади.

Бу жараёнларда албатта партия фаоллари бошқараётган корхоналар туманнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган тадбирда спорт усталари, илм-фан номоёндалари, ёшларнинг чиқишлари бўлди ҳамда улар тадбир иштирокчиларини O'zLiDeP билан бирга бўлишга чорлаб қолишди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+