Нафақат кўчат ўтқазиш, балки кейинчалик парваришлашга ҳам эътибор қаратиляпти

10.03.2022, 16:23

Нафақат кўчат ўтқазиш, балки кейинчалик парваришлашга ҳам эътибор қаратиляпти

Шу йил баҳор ва кузда Музработ туманида 1 млн  тупдан зиёд дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади. Бу хайрли иш Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи устувор йўналишида белгиланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бажариляпти. Мазкур йўналиш бўйича ЎзЛиДеП депутатлари, фаолларидан иборат ишчи гуруҳи мазкур ҳудудда ҳам навбатдаги “Яхшидан боғ қолар” акциясини ўтказди.

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят ҳамда туман кенгашлари ходимлари, туман кенгаши депутатлари, БПТ етакчилари кўмаги билан уюштирилган ҳашарда Деҳқонобод маҳалласидаги кўчалар четлари, таълим-тарбия масканлари ҳудудларига 200 туп кўчат ўтқазилди.

Маълумки, кўчатни экиш нисбатан осон, ўстириш, парваришлаш қийин. Шу боис ўсимликларнинг ўз вақтида суғорилиши ҳамда парваришини доимий назорат қилиш партия туман ташкилоти зиммасига юклатилди.

 Дилрабо Раҳмонова,

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аппарати бўлим мудири

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+