“Тўда”ликлар ҳам интернетдан фойдаланишни хоҳлайди

11.03.2022, 14:22

“Тўда”ликлар ҳам интернетдан фойдаланишни хоҳлайди

Бойсун туманидаги “Тўда” маҳалласида яшовчиларнинг ҳам ўзига яраша ташвиши, ечилмай ётган муаммолари бор. Уларга ечим топиш учун эса аввал, ўрганиш лозим. Буни ЎзЛиДеП Бойсун туман Кенгаши депутати А.Тўраев ҳам яхши англайди. Шу боис, депутат ҳудудга тез-тез ташриф буюриб, фуқаролар билан мулоқот қилади, уларни қийнаётган масалаларни тинглайди.

Яқинда депутат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Ж.Каримов билан бирга маҳалладаги хонадонларда бўлганида ҳам аҳоли вакиллари газ баллонлари етишмаслигию уларни вақтида тўлдириб берилмаслиги, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Айрим фуқаролар эса ер олиш масаласида кўмак ҳам сўради. Олис ҳудуд бўлгани боис, маҳаллада интернет ҳам кўнгилдагидек ишламайди. Замона билан ҳамнафас яшашни ким ҳам истамайди, дейсиз. Бу истак тўдаликларда ҳам йўқ эмас. Ахир у ерда ҳам ёшлар замонавий билимларни ўрганишни, дунё хабарларидан бошқалар қатори хабардор бўлишни хоҳлашади. Ушбу масала юзасидан ҳам йиғилганлар ёрдам сўрашди.

Албатта, кўтарилган муаммолар шунчаки ташлаб қўйилмайди, улар мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал этилиши учун сўровлар чиқариладиган бўлди.

Ҳ.Холиқов,

O'zLiDeP Бойсун тумани Кенгаши

аппарат-раҳбари

  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+