Гул етиштириш илмини эгаллаган аёл тадбиркор
17.03.2022, 17:03
Бугун тадбиркор аёлларимиз сафи кўпаймоқда. Бу ҳам бўлса, уларга ўз бизнесини бошлашлари учун яратилган имтиёз ва имкониятлар шарофати билан. Термиз шаҳридаги “Жўйижангал” маҳалласида яшовчи Сайёд Шомуродова ҳам ана шундай ғайратли тадбиркорлардан.
Айни пайтда "Термиз Оригинал" МЧЖга раҳбарлик қилади. Бир неча йиллардан бери иссиқхонада гул етиштириш билан шуғулланиб келади. O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" ва Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Сайёд Шомуродованинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Унинг иссиқхонасида бўлишиб, ўстирилаётган гулларни кўздан кечиришди.
"Бир томорқа — бир маҳсулот" лойиҳаси асосида фаолият юритиб келаётган тадбиркор иссиқхонада оилавий меҳнат қилишади. Қолаверса, шу маҳаллада яшовчи хотин-қизларни ҳам мавсумий ишларга жалб этишади.
Суҳбат жараёнида тадбиркорнинг тажрибасини бошқа хотин-қизларга ҳам ўргатиш, уларни ҳам ўз томорқаларида мана шундай иссиқхоналарда фойдали меҳнат билан банд бўлишларига кўмаклашиш лозимлиги айтилди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг