O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: маҳалланинг 30 нафар аёллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

30.03.2022, 16:08

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси: маҳалланинг 30 нафар аёллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O’zLiDeP Андижон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила мустаҳкам оила” доирасида “Ойжамол” МФЙда жойлашган туман оилавий поликлиникасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад оилаларда маънавий соғлом муҳитни қарор топтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтириш орқали соғлом ва мустаҳкам оилани қарор топтиришдан иборатдир. Бу борада партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан аёлларнинг саломатлигини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Тадбир давомида бепул тиббий кўрик ташкил этилди ва унда 30 нафарга яқин хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Юртимизда хотин-қизларга жуда катта эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ойжамол” МФЙ маслаҳатчиси Лазокатхон Эргашева. – Маҳалламизда яшаётган уй ва жамаоат ишларида фаол бўлган аёллар, бундай кўрикларга вақт ажратиши қийин. Биз учун шундай тиббий кўриклар ташкил этган О`zLiDePдан жуда миннатдормиз.

  • Кўрилди
    335
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+