O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг биринчи чорак фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

30.03.2022, 16:09

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг биринчи чорак фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашларининг аппарат ходимлари иштирок этди.

Тадбирда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова сўз олиб, вилоят Кенгаши томонидан  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда партиянинг ўрни ва роли хусусида тўхталди. Партия вилоят кенгаши фаолияти бўйича белгиланган вазифалар ижросига катта масъулият ва жиддий ташаббус билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Аппарат йиғилишида партия Андижон вилоят Кенгашининг жорий йилнинг 1-чораги давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидлаш керак, партия вилоят Кенгаши томонидан чорак давомида  қилинган ишлар, барча вазифалар, чора-тадбирлар кўлами, аввало, мамлакатимиз раҳбарининг Тараққиёт стратегиясида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилди. Кадрлар билан ишлаш, партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш, сафимизни билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш, қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш масаласи ҳар доим энг устувор вазифалардан бўлиб келган ва ҳисобот даврида ҳам ушбу йўналишда маълум ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, йиғилишда чорак мобайнида партия ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, ёшлар ва аёллар қаноти лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувлар орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли кадрлар заҳирасини шакллантириш, ОАВларда ёритилиш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган кенгаш йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман, шаҳар кенгашлари муҳокама қилинди ва партиянинг келгусида қилиниши керак бўлган устувор вазифалари белгиланди.

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+