Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбирлар давом этяпти

28.06.2022, 14:47

Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбирлар давом этяпти

Хоразм вилоят Қўриқлаш бошқармасида O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда сўз олган партия вилоят кенгаши раиси Ислом Файзуллаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳиятини тадбир иштирокчиларига етказди ҳамда бош қомусимизга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар бўйича маълумотлар берилди.

Иштирокчилар “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон – жамият – давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарурлиги, яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши кераклиги бош қомусимизда ўз аксини топаётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган қатор таклифлар хусусида ҳам сўз юритилиб, мазкур таклифлар нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Асосий Қомусимизнинг дунёдаги энг мукаммал ва халқимиз орзу истаклари рўёбини таъминловчи Конституцияга айлантиришга хизмат қилишини эътироф этишди.

 Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+