Конституциявий ислоҳотлар жараёни юзасидан аҳоли вакиллари орасида тарғибот тадбирлари ташкил қилиняпти

29.06.2022, 17:31

Конституциявий ислоҳотлар жараёни юзасидан аҳоли вакиллари орасида тарғибот тадбирлари ташкил қилиняпти

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги “Мир Саид Барака” МФЙ да маҳалла раислари, маҳалладаги тадбиркорлар, педагоглар, фаол фахрийлар иштирокида “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда  O`zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари И.Ботиров, вилоят Кенгаши депутати Б.Хўжаёров иштирок этиб, йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтдилар. Ушбу ўзгаришларни кенг аҳоли қатлами орасида муҳокама қилиш ва уларнинг таклифларини олиш муҳимлиги хусусида гапиришди.

  • Кўрилди
    347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+