Миришкор фермер, ташаббускор депутат

04.08.2022, 16:30

Миришкор фермер, ташаббускор депутат

Наманган вилояти Косонсой тумани “Қўқимбой” маҳалласида ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Косонсой интенсив узумлари” фермер хўжалиги раҳбари, O'zLiDeP аъзоси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Жаҳонгир Умаров бу ҳайрли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Унинг саъй-ҳаракати билан беш гектар ерда токзорлар барпо этилди. Шу мақсад учун 200 млрд сум миқдорида субсидия ажратилди. Ушбу ҳудудга туманнинг ер шароитига тўғри келадиган узумнинг экспортбоп навларидан “Ризамат ота”, “Ф-1 Гибрит”, “Хусайни”, “Келин бармоқ”, “Сўғдиёна” навлари экилди. Ишни тўғри ташкил этилгани, илғор агротехник усуллардан унумли фойдаланилгани қисқа муддат ичида ўзининг ижобий натижасини берди. Токзорларда етиштирилган мўл-кўл ҳосил кўзни қамаштиради. Узумларнинг сифати, мазасига ҳам таъриф йўқ. Қувонарлиси, бу маҳсулотлар нафақат ички бозорга етказиб берилмоқда, балки қўшни Қирғизистон ва Россия Федерациясига ҳам экспорт қилинмоқда.-

-Маҳалламиз кўплаб аҳолиси иш билан таъминланди, миришкор боғбонлар узумчиликнинг сир-асрорларини  ёшларга ҳам ўргатишяпти. Энди улар бу навларни туманнинг барча маҳаллаларида экиб, етиштирилган узумни шу жойнинг ўзида сотишни режалаштиришган, - дейди “Косонсой интенсив узумлари” фермер хўжалиги раҳбари, депутат Жаҳонгир Умаров.

Айни кунларда партия туман Кенгаши билан ҳамкорликда бу тажрибани бошқа маҳаллаларда ҳам оммалаштириш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

  • Кўрилди
    441
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+