Конституциявий ислоҳотларда аёлларнинг ўрни

03.11.2022, 16:48

Конституциявий ислоҳотларда аёлларнинг ўрни

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Севара Муслимова, партия Тошкент вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Диёра Болтаевалар юқоридаги мақсадни амалга ошириш ниятида Нурафшон шаҳридаги "TEXTILE MILL TASHKENT" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасида бўлишди.

270 дан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилаётган қўшма корхонанинг “Тўқув”, “Тикув-бичув”, “Қадоқлаш” каби цехларида ўтказилган учрашувларда бугун юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси ўлароқ, ҳамма бирдек фаоллашиб, ўз фикрини, қарашларини эркин билдириш имкониятига эга бўлаётгани таъкидланди. Айниқса, жорий йилнинг май ойида Олий Мажлис палаталари Кенгашлари қўшма мажлисида тузилган Конституциявий комиссия бу имкониятларнинг эшигини янада кенгроқ очиб бергани алоҳида қайд этилди.

Конституцион ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ташаббус, ғоялари, фикр ва таклифларини олиш мақсадида ташриф буюрган депутат Дилбар Усманова бу ерда ишчи аёллар билан бўлган суҳбатда уларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрни борасида тўхталаркан, бугунги муҳим паллада ҳам уюшқоқлик, фаоллик, дахлдорлик билан иштирок этишга ундади.

Шунингдек, бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий муносабатларда иштирок этишининг зарурий ҳуқуқий кафолатлари яратиб берилаётгани борасида фикр юритди. Хусусан, Янги Ўзбекистон Конституциясида хотин-қизлар ҳуқуқларини мустаҳкамлашда улардан келиб тушадиган таклифлар алоҳида инобатга олиниб, асосий қонунимизни такомиллаштириш ишида муҳим аҳамият касб этишини уқтирди.

Бундан ташқари, конституциявий ислоҳотлар жараёнида фаоллик кўрсатиш, бунда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан ёндашиш юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканини қайд этди.

Учрашувлар якунида ишчи-ходимларнинг фикр-мулоҳаза, таклифлари тингланиб, қизғин муҳокама қилинди. 

Зухро Мирзоҳамдамова,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    978
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+