O'zLiDeP ҳудудий кенгашлардаги “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

10.01.2023, 16:15

O'zLiDeP ҳудудий кенгашлардаги “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Тошкент шаҳар, туман Кенгашларидаги аёллар масалалари бўйича ўринбосарларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан O'zLiDeP “Аёллар қаноти” олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти жойларда хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилишга эътибор каратиш зарурлиги таъкидланди.

O'zLiDeP Тошкент  шаҳар  Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда OzLiDeP туман Кенгашларидаги раиснинг Аёллар масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида йиллик ва биринчи чорак учун тузилган иш режа лойиҳаларига таклифлар киритилди. 

Шунингдек юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитларни кенг аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш, аёлларнинг  ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий саводхонлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳам аҳамият қаратилди. Ҳудудларда ҳурматга сазовор бўлган маҳалла фаоллари, тадбиркор,  ишбилармон хотин-қизларни партия сафига жалб этиш каби масалалар юзасидан ҳам галдаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+