Алишер Навоий таваллуди муносабати билан учрашувлар, бадиий кечалар ўтказиляпти

09.02.2023, 18:04

Алишер Навоий таваллуди муносабати билан учрашувлар, бадиий кечалар ўтказиляпти

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган муҳандислик қурилиш институтида буюк бобомиз ғазал мулкини султони Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 582-йиллигига бағишланган "Китоб қалб хазинаси" мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Давра суҳбатида сўз олганлар улуғ мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий асарларида илгари сурилган инсонпарварлик, ватанпарварлик ғоялари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Талаба ёшлар Навоий бобомизнинг ижодларидан парчалар ўқиб беришди. Тадбир якунида энг фаол иштирок этган талабалар партиянинг эсдалик совғалари билан такдирландилар.

  • Кўрилди
    657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+