Кенгаш фаолияти таҳлил қилинди

20.09.2023, 12:44

Кенгаш фаолияти таҳлил қилинди

Ҳар бир соҳада ривожланиш, ўсиш бўлиши учун албатта сарҳисоб қилиниши лозим. Мазкур жараёнда керак бўлса, яқиндан кўмак берилиб, иш унуми ортишига ёрдам бериш яхши натижаларга олиб келади.  Шу маънода бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси жойлардаги ҳудудий кенгашлар фаолиятини ўрганишга киришди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Х.Умиров ҳам партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгашида ходимлар билан учрашув ўтказди.  Унда O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Рўзиев билан биргаликда  партия фаолияти таҳлил қилинди ҳамда туман Кенгашларининг иш фаолиятини ўрганиш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Туман ҳудудий кенгашларига масъулларга эса тегишли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари белгиланган топшириқ юзасидан O'zLiDeP Денов туман Кенгаши фаолиятини ўрганишга киришди. Асосан,  туман кенгаши биноси,  ходимларга яратилган шароит ва уларнинг моддий техника базаси, туманда партия вакиллари томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилиб, амалий ёрдам берилади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+