“Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

26.09.2023, 16:55

“Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди

O'zLiDePнинг “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси хотин-қизларнинг янги билимларини ўзлаштириши ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий ишларга янада кенг жалб қилиш, инновацион технологияларни ривожлантириш, уларни мамлакат иқтисодиётига жорий этиш соҳасида фаолиятини жадаллаштиришга қаратилган .

Мазкур лойиҳа доирасида навбатдаги маҳорат дарси -  партия Зафаробод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ташаббуси билан "Chelebi Textil" МЧЖда ташкил этилди.

Аёллар ва эркаклар кийимлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхона иш бошлаганига бир йилдан ошди. Ҳозирда бу ерда 190 нафар қишлоқ аёллари доимий  иш билан таъминланган.

Тадбирда O'zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши аппарат раҳбари Сардор Абирқулов, партия туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Шоҳида Мавлонова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида соҳага иннавацион технологияларни жалб қилиш, қишлоқ жойларда хотин-қизларнинг ташаббускорлигини ошириш борасида сўз юритилди. Келгусида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш иштиёқида бўлган хотин-қизларни партиявий воситалар билан ҳар томонлама қўллаб – қувватланиши таъкидлаб ўтилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот маркази

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+