Истиқболли кадрлар захираси шакллантирилмоқда

28.09.2023, 12:18

Истиқболли кадрлар захираси шакллантирилмоқда

O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Термиз давлат педагогика институтида “Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида: “Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда O’zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутати Тоҳир Абзоиров талаба ёшларга партиямизнинг мақсад-вазифалари ҳақида сўзлар экан, бугунги куннинг ёшлари эртанги куннинг эгаси сифатида ташаббускор бўлишлари лозимлигини айтиб ўтди.

Партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ёшларнинг билими, савияси, ташкилотчилик қобилиятлари ўрганилди. Суҳбат жараёнида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар ёш истиқболли кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+