Галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

23.10.2023, 16:02

Галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия ходимлари, фахрийлар, Ёшлар Парламенти аъзолари, фоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишда “Ўзбекистон-2030” Стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

Партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифага айланганини, унинг доирасидаги ислоҳотлар бўйича тадбирлар аҳоли томонидан билдирилган ташаббус ва фикрлар асосида сифатли олиб борилиши лозимлигини, белгиланган бешта асосий ғояларни амалда татбиқ этишда бир куч бўлиш давр талаби эканини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Берилган топшириқлар ижросини бажаришда расмиятчиликдан қочиб, аниқ, тизимли иш ташкил қилишга, фаолиятни янги босқичга кўтаришга, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг ташаббускорига айланишга ва масъулият билан ишлашга чақирилди.

  • Кўрилди
    235
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+