Ишчи гуруҳ ташаббуси: Энг чекка маҳалла хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

07.11.2023, 17:23

Ишчи гуруҳ ташаббуси: Энг чекка маҳалла хотин-қизлари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

O'zLiDeP Избоскан туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик  ўтказилди. Тиббий кўрикка тумандаги Қашқарлик, Иттифоқ ва Мирзо Улуғбек МФЙ хотин-қизлари жалб этилдилар.

Мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали уларни соғломлаштириш каби мақсадлар кўзда тутилди.

Тиббий кўрикда малакали ва тажрибали шифокорлар томонидан кам таъминланган хотин-қизлар, ўсмир қизлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчи қизларидан иборат 76 нафар иштирокчининг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, чекка ҳудудда яшаётган аҳоли саломатлигини назоратдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишдан иборат. Қолаверса, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи қоидаларини кенг тарғиб этишдир.

Терапевт, кардиолог, лор, педиатр, акушер-гинеколог каби  мутахассислар ўз йўналишларида хотин-қизларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

  • Кўрилди
    243
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+