Партиянинг 20 йиллиги тадбирлари давом этмоқда

20.11.2023, 16:24

Партиянинг 20 йиллиги тадбирлари давом этмоқда

Сайхунобод тумани болалар мусиқа ва санъат мактабида “20 йил O`zLiDEP билан бирга” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташкил топганига 20 йил тўлиши муносабати ўтказилган тадбирда кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирни туман Кенгаши депутати, партия туман Кенгаши раиси Улуғбпек Ниязов очиб берди.

-  Туманимизда ҳам партиянинг ўз ўрни бор, - деди тантанали тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши депутати Улуғбек Ниязов. -  Шу давр ичида бошланғич партия ташкилотларимиз сони 42 тадан 80 тага етказилди. Улардаги аъзолар сони 850 нафардан 5609 нафарга етди. Партия аъзоларимиздан 10 нафари туман Кенгаши, 4 нафари вилоят Кенгаши депутатларидир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳам бизнинг фракциямиз аъзоси. Партиядошларимиздан кўпчилиги мамлакатимизнинг турли орден ва медаллари, эсдалик нишонлари билан тақдирланганлар.

Партия тарихига назар ташлайдиган бўлсак, туманимизда партиянинг ташкил этилишида бевосита жонкуярлик қилган инсонлар Гўзал Мамедова,  Мамарасул Абдурасулов, Даврон Рахимов, Бахтиёр Рахимовларнинг номларини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим.

Тадбир асносида бир қатор партия фаоллари партиянинг эсдалик  совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, 10 нафар партия сафига қабул қилинган “Ватанпарвар” ташкилоти ходимларига аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+