Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди

27.11.2023, 18:04

Партия “Аёллар қаноти” вакиллари оилавий тадбиркорлигини бошлаган тадбиркор хонадонида бўлди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент вилояти Кенгаши аёллар қаноти вакиллари Оҳангарон тумани “Ўзбекистон” маҳалласида янгидан иш бошлаб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган партия фаоли Садоқат Ашуралиеванинг хонадонида бўлдилар.

Бу ерда кичик оилавий корхона раҳбари Садоқат Ашуралиева ўзининг сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга мослашган цехи билан яқиндан таништирди.

Бугун таддбиркорнинг сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаб, қадоқлашга мўлжалланган “Mymilk” номли оилавий корхонаси бор. Партия фаоли ўз тадбиркорлигини бошлашида унга маҳаллий ҳокимият идоралари ва партия мутасаддилари яқиндан кўмаклашганидан миннатдор. “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси кўмагида сут маҳсулотларини қайта ишловчи асбоб-ускуналар хариди учун 200 миллион сўмлик субсидия олишга эришди. Ўз хонадонида оиласи, фарзандлари бағридан узилмаган ҳолда фаолият юритиб, даромад топиш имконига эга бўлди. Шунинг баробарида маҳаллада истиқомат қилувчи 3 нафар ишсиз хотин-қизларни ҳам кичик корхонасига ишга олди. Бундан ташқари, қайта ишлашга яроқли, сифатли сут ва сут маҳсулотларининг аҳоли хонадонларидан йиғиб олинаётгани уларнинг ҳам уйда ўтириб, моддий даромад топишларига сабаб бўлмоқда. 

Бугун улар ишлаб чиқараётган сут маҳсулотлари “Aslmilk” бренди остида маҳаллий бозорда ўз харидорларига эга бўлиб улгурди.

Партия вакиллари суҳбат жараёнида тадбиркорнинг ўз иш тажрибаси ва тадбиркорликка доир билимлари билан ўртоқлашар экан, маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга хисса қўшаётгани учун унга алоҳида миннатдорлик билдирдилар.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    359
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+