Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда

28.11.2023, 15:45

Хотин-қизларимиз меҳнат қилиши учун муносиб шароитлар яратиб берилмоқда

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгаши, Оҳангарон шаҳар Кенгашлари “Аёллар қаноти” раҳбарлари ташаббускорлигида Оҳангарон туманидаги “Trendtex” МЧЖ да ўтказилган учрашувда корхонада фаолият юритувчи 170 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди.

Партиянинг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тадбирда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларни баҳоли қудрат бартараф этиш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз борди.

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг муносиб меҳнат қилиши ва қобилиятлари,  салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, жамиятдаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлашга кўмаклашиш партиянинг ўта муҳим вазифаларидан бўлиб қолиши таъкидланди.

Тадбир давомида тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш, олдини олиш ва зўравонликдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш механизмларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Партия мутасаддилари бугунги кунда дунёнинг илғор мамлакатларига экспорт қилинадиган енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ўз муносиб хиссасини қўшаётган корхона ишчиларига яратиб берилган меҳнат шароитлари билан ҳам яқиндан танишишди.

Ҳозирги кунда 200 дан ортиқ хотин-қизлар ишлаётган корхонада ишчиларга яратиб берилган қулай меҳнат шароитлари, меҳнатга яраша ҳақ тўлашдаги маош тўловларининг ўз вақтида амалга оширилаётгани, бундан ташқари, жамоада меҳнат қилаётган “Аёллар дафтари”да турувчи аёллар ҳам жамият раҳбариятининг алоҳида эътибори, ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлаши остида эканига гувоҳ бўлинди.

Ўзаро самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда иштирок этган хотин-қизлар ўзларининг иш билан бандлик, таълим олиш, уй-жой, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид барча саволларига жавобан тавсиявий характерга эга ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+