Марҳаматда ишсизлар сони 7 мингга яқин. Бу борада мутасадди раҳбарлар қандай чоралар кўрмоқда?

30.01.2024, 10:09

Марҳаматда ишсизлар сони 7 мингга яқин. Бу борада мутасадди раҳбарлар қандай чоралар кўрмоқда?

Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими раҳбари О.Арсланов аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Марҳамат туманида 2023 йил ҳолатига меҳнат ресурслари сони 96170 нафар,  меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 78 492 нафар, шундан банд аҳоли сони 71 516 нафар,  ишсизлар сони 6976 нафарни ташкил этади. Бўлимга 2023 йил давомида 2115 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 1324 нафари аёллар, 803 нафари ёшларни ташкил қилганлигини, мурожаат қилган фуқаролардан доимий ишга жойлашганлар 727 нафар, шундан 415 нафари хотин-қизлар, 290  нафари ёшларни ташкил этган.    

Ишга жойлашнинг имкони бўлмаганлар  ижтимоий ҳимояга олиниб, уларнинг 84 нафарини ишсиз деб эътироф этилган. Шундан 23 нафари аёлларни, 42 нафари ёшларни ташкил қилган. Ишсиз деб эътироф этилган фуқаролардан 39 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган.  45 нафари эса, стипендия асосида касбга ва қайта тайёрлаш курсларига юборилган. 265 нафари касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш  курсига юборилган, шундан 137 нафари аёллар, 128 нафари ёшларни ташкил этади. Улардан 148 нафари Андижон “Ишга марҳамат" мономарказига юборилган, 50 нафари  Андижон архитектура ва қурилиш техникумига стипендия  асосида ўқишга юборилган. Улардан 7 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилади.

Шунингдек, туманда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, хорижий мамлакатлардан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш,  жамиятга мослашуви, ўзини-ўзи банд қилиши ва якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди, ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилиб, маслаҳатлар берилди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масалалар депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

  • Кўрилди
    174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+