Жорий йилги давлат дастури ижросини таъминлашдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди

06.03.2024, 12:38

Жорий йилги давлат дастури ижросини таъминлашдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашда депутатлар ва партия фаолларининг  иштирокига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Сиёсий кучнинг вилоятдаги шаҳар ва туман бўлимлари аппарат раҳбарлари ҳам иштирок этган мазкур тадбирда даставал жорий йилнинг икки ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.  Жумладан,  айни кунларда давом этаётган БПТлардаги ҳисобот-сайлов йиғилишларини, тарғибот тадбирларини  талаб даражасида ўтказиш,   жамоатчилик назорати тадбирларида депутатларнинг фаоллигини янада ошириш, партия сафига фидоий, ватанпарвар янги аъзоларни жалб қилиш, партия нашри оммавийлигини таъминлаш каби масалалар атрофлича танқидий таҳлил қилиб чиқилди. Бу борадаги ишларни яхшилаш тўғрисидаги таклифлар умумлаштирилиб, вазифалар белгилаб олинди.

Сўнгра,  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида ҳудудларда амалга ошириладиган амалий жараёнларда жойлардаги бошланғия партия ташкилоти аъзолари ва депутатларнинг фаоллигини ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида билдирилган фикр ва мушоҳадалар, таклифлар умумлаштирилиб, чора – тадбирлар  белгилаб олинди. 

Сирожиддин Ахматов, 

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+