Сон эмас, сифат муҳим

13.03.2024, 22:49

Сон эмас, сифат муҳим

Жамоатчилик фикрининг шаклланишига таъсир кўрсатиш ҳамда партия фаолияти ҳақида ахборот етказиш ишларини ташкиллаштиришда, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролар билан бевосита ҳамкорлик қилишда, қолаверса, депутатларга жойлардаги муаммоларни партиявий воситалар билан ҳал қилишда яқиндан кўмак беришда Бошланғич партия ташкилотларининг ўрни каттадир.

Маълумки, сўнгги йилларда партия сафига кириш истагида бўлган ҳамюртларимизнинг сони ошиб бормоқда. Мисол учун, айни пайтда  O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти таркибида ўз сафларига 102 840 нафар  маслакдошларимизни бирлаштирган 1016 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда.  Кейинги бир йилда қуйи бўғинлар сони 71 тага, фаоллар сони эса 2574 нафарга ошди.

Бироқ, партиянинг таянч нуқтаси ҳисобланмиш БПТлар фаолиятга баҳо берар эканмиз, сон эмас сифат муҳимлиги аён бўлади. Айни кунларда  қуйи бўғинларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ҳам шу сабаб, ўтган ҳисобот давридаги фаолиятни танқидий-таҳлилий  баҳолаш ва келгуси иш режаларини белгилаб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мисол учун, Зомин туман санитария-эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги бўлими қошида фаолият олиб бораётган бошланғич партия ташкилоти ўз сафларига 25 нафар аъзоларни бирлаштирган. Қуйи бўғинга тажрибали маслакдошларимиздан бири Гулноза Эргашева етакчилик қилмоқда.

Қуйи бўғин фаолиятининг самарадорлигида халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати Беҳзод Шукуров билан узвий ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани жуда қўл келмоқда. Депутатлик сўровлари орқали жойлардаги бир қатор муаммоларнинг ҳал этилишида шу сабаб ҳам қуйи бўғин аъзоларининг муносиб ҳиссалари бор.

Шунингдек, маслакдошларимиз ўтган йили мамлакатимизда бўлиб ўтган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишди. “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишларида, ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишда БПТ аъзоларининг фаоллиги яққол кўзга ташланди.

Маслакдошларимиз нафақат тадбиркорликни кенг ривожлантиришни тарғиб қилибгина қолмай, ҳудуддаги 12 нафар аҳолининг бандлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшишди.

Бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида амалга оширилган ишлар билан бирга, келгусидаги фаолиятни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга ҳам алоҳида урғу берилди. Шу сабаб, етакчининг ҳисоботи қониқарли деб топилиб, унинг ўзи яна раисликка сайланди.

Дилшод Турсунбоев,

O`zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши бўлими мудири

  • Кўрилди
    253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+