Энг олис ҳудудда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

16.03.2024, 14:55

Энг олис ҳудудда бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O’zLiDeP Бандихон туман Кенгаши, туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ҳамкорлигида хотин-қизлар ва болалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

"Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида ўтказилган кўрикда "Бектепа", "Обод турмуш", "Обикор", "Қудуқсой", "Наврўз" маҳалласидаги аҳоли вакиллари шифокорлар текширувидан ўтишди.

Айтиш керакки, бугунги кунда Бандихон туманидаги 22 та маҳаллада 80 минг нафардан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Чекка ҳудуд бўлгани боис, аҳоли тиббий кўрикларга бориши учун туман марказига ёки вилоят марказига бориши керак. Уларга қулайлик яратиш мақсадида эса мана шундай тиббий кўриклар ташкил этилиб, одамлар саломатлигига оид саволларига жавоб олишмоқда. Шу билан бирга, тиббий саводхонлигини ошириш учун  тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тавсиялар берилмоқда.

Тиббий кўрик доирасида “Урғулсой” маҳалласида яшовчи Зулхумор Эшқобилованинг ҳолидан хабар олиниб, унга “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+