Зарбдорда депутатлар туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорини ҳисоботини эшитдилар

16.03.2024, 14:58

Зарбдорда депутатлар туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорини ҳисоботини эшитдилар

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан Президентиvbpнинг 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5124-сонли Қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Зарбдор туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Баҳром Наврўзовнинг ҳисоботи эшитилди.

Халқ ноиблари йиғилишдан олдин туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Беморлар ҳолидан хабар олиб, улар билан мулоқотда бўлдилар.

Сўнгра бўлиб ўтган йиғилишга тиббиёт бирлашмаси раҳбари билан биргаликда бўлим бошлиқлари ҳам таклиф қилинди.

Бош шифокор ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтганидек, туман тиббиёт бирлашмаси 130 та стационар ўринга мўлжалланган бўлиб, қабул, туғруқхона комплекси (таркибида гинекология ва хомиладор аёллар касалликлари ўринлари билан), реанимация, ички касалликлар(таркибида кардиология, эндокринология ва неврология ўринлари билан), жарроҳлик болалар касалликлари  ва юқумли касалликлар бўлимларидан ҳамда 2 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокор пунктлари, 5 та маҳалла тиббиёт пунктлари ва марказий поликлиникадан иборат.

2023 йил давомида мавжуд даволанган беморлар сони 9 167 нафарни ташкил этган. Шундан 8 714 таси бюджет ўрин бирликларида, қолган 453 нафари пуллик ўрин бирликларида даволанишган.

Ўтган йили туман тиббиёт бирлашмаси операцион блогининг 2 қаватида жойлашган Реанимация бўлими беморларни жойлаштиришдаги ноқулайликлар сабабли, 1 қаватга олиб туширилди. Бунинг учун бюджет маблағлари ҳисобидан 949 млн. 337 минг сўм маблағ сарфланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида туман тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд муаммоли ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди. Энг долзарб муаммо - малакали мутахассисларнинг етишмаслигидир. Айни пайтда тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган зарбдорлик 18 нафар ёшлар билан узвий алоқалар ўрнатилган. Уларни ишга жалб қилиш мақсадида туман ҳокимлиги билан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Йиғилиш давомида мутасаддининг ҳисоботини қониқарли, деб топган депутатлар, туманда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтдилар. Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар умумлаштирилиб, мазкур соҳада амалга оширилган ишларни депутатлик ва жамоатчилик назоратига олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

 билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+