O‘zLiDeP раҳбари Олот туманидаги “Нарзиойим” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди

22.09.2018, 16:19

O‘zLiDeP раҳбари Олот туманидаги “Нарзиойим” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Олот туманидаги партия электорати бўлган фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Хабарингиз бор, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида пахта-йиғим терими бошланиб, деҳқонларимиз ўзлари етиштирган оқ олтинимизни нес-нобуд қилмасдан териб олишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Тумандаги ташрифи давомида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “Нарзиойим” фермер хўжалиги дала шейпонида бўлиб, фермернинг пахта даласини кўздан кечирди, пахтани ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан териб олишда ўзининг маслахатини бериб ўтди.

O‘zLiDeP раҳбари суҳбат жараёнида туман ҳокимлигидан бир гуруҳ мутассаддиларга кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, пахта йиғим-терим мавсумида аҳолининг мажбуран теримга жалб қилинишини олдини олиш, теримчиларни соғ-саломат бориб келишлари, уларнинг овқатланиш меъёрларини тўғри  таъминлаш ҳамда теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтиришда йўл-йўриқлар берди. Партиямиз фермерларнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилишда ҳар доим тайёр эканлигини билдирди.

Шамшод Жафаров

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1884
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-24 09:44:55

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида пахта-йиғим терими бошланиб, деҳқонларимиз ўзлари етиштирган оқ олтинимизни нес-нобуд қилмасдан териб олишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.O‘zLiDeP раҳбари мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Партиямиз фермерларнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилишда ҳар доим тайёр туришимиз керак


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-24 08:39:16

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов барча партия электорати бўлган фермерларнинг эркин харакати учун кулайликлар яратишни ва хар тамонлама куллаб кувватлашни бош максадларимиздан эканлигини айтиб утди, шу бойс улар тамонидан кутарилган муоммаларни атрофлича бартараф килиш оркали амалий ердам килишимиз лозим уларнинг манфаатларини конун доирасида ҳимоя қилишда ҳар доим тайёр туришимиз керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+