Ф.Исақова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Мингбулоқ туман босқичи ғолиби бўлди

13.05.2019, 16:50

  Ф.Исақова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг  Мингбулоқ туман босқичи ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Мингбулоқ туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда ҳудуддаги 20 нафар фаол ишбилармон ва тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

Танловда иштирокчилар ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмасини намойиш этди. Ҳакамлар ҳайъати эса уларни танлов шартларига мувофиқ тарзда баҳолаб боришди.

– 2010 йилдан буён кашта тикаман. 2017 йилда эса “Халқ банки” Мингбулоқ туман филиалидан 12 млн. сўм миқдорида кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятимни бошладим, – дейди танлов ғолиби Фарида Исақова. – Айни пайтда ёстиқ жилдлари, дўппи ва сумкалар ишлаб чиқаряпмиз. Қўл остимизда 10 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти. Маҳсулотларимизни нафақат вилоятимизга, балки Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига ҳам сотяпмиз.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, якка тартибдаги тадбиркор Фарида Исақова 1-ўрин, “Ишонч” МЧЖ раҳбари Қорияхон Қодирова 2-ўрин, “Zarina faishon” МЧЖ раҳбари Гулноза Хотамова эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” ҳамда “Ташаббускор аёл” номинациялари  бўйича ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+