O‘zLiDeP жомбойлик О.Тошқуловага тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашди

20.05.2019, 17:08

O‘zLiDeP жомбойлик О.Тошқуловага тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашди

Орзигул Тошқулова коллежда ўқиб юрган кезлари сартарошликни ҳам пухта ўрганди. Институтга бир неча бор ҳужжат топшириб, омади чопмагач, кўп йиллар аёллар гўзаллик салонларида сартарош бўлиб ишлади. Аммо топган пули ейиш-ичиш, кейим-кечакдан ортмагач,   мустақил тадбиркор бўлишга қарор қилди.

Шу мақсадда жорий йилнинг март ойида кредит олишда кўмак  сўраб O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгашига борди. Партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Зебо Юсуповага унга “Ҳар бир оила – тадбиркор”, ”Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлар ҳақида маълумотлар берди. Соҳада яратилаётган қулайликлардан хабарбор қилиб, ҳужжатлар тайёрлашда кўмаклашди.

–Тўғриси, фаолиятимни бу қадар тез бошлайман деб, ўйламаган эдим. O‘zLiDeP вакилларига раҳмат, уларнинг кўмаги билан кўп йиллик муаммойим ҳал бўлди. Улар менинг кредит олиб, бизнесимни бошлашимда ўз ёрдамларини аямадилар. Партия кўмагида 30 млн. сўм кредит олиб, гўзаллик салони очдим, – дейди О.Тошқулова.

Дарвоқе, Орзигул кўп йиллардан буён ушалмай юрган орзусини амалга оширишда кўмак бергани учун ҳаётини O’zLiDeP билан боғлаш ниятида. У партияга аъзо бўлиш учун ҳужжат топширган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+