O‘zLiDeP Президент фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди (+видео)

30.05.2019, 15:14

O‘zLiDeP Президент фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратилиб берилмоқда. Шунга қарамай ҳали-ҳамон тадбиркорлар фаолияти давомида турли бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келмоқда. Бу эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

“Илгари тадбиркорлар ўз муаммолари бўйича ташкилотма-ташкилот, идорама-идора сарсон бўлиб юрарди. Энди бунга барҳам берилиб, мурожаатлар уч босқичда ҳал этиладиган бўлди. Туман кесимидаги муаммо туманда, агар ечим топилмаса вилоятга, унда ҳам ҳал бўлмаса республикада ҳал этилади. Агар шунда ҳам ўз ечимини топмаса бош вазир томонидан ўтказиладиган қабулда видеоконференция орқали ҳал этиладиган бўлди”, – дейди O`zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раис ўринбосари Собитхон Нугманов.

Тадбирда Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга етказиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

     Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+