O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди

08.09.2020, 17:07

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди

Қарши туманидаги Бешкент шаҳрида жойлашган "NAFIS style" гўзаллик салони бошлиғи, O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли  Норжон Бағдаева  тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, имтиёзли кредит асосида 20 дона тикув машинаси сотиб олиш, шу ҳисобдан уйда ўтирган 15 нафар хотин-қиз бандлиги таъминлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди.

Яқинда Н. Багдаева раҳбарлик қилаётган гўзаллик салонида бўлиб ўтган “Бугуннинг тадбиркор аёли” мавзуидаги давра суҳбатида бу ҳақда фикр билдирди. Ҳозирги пайтда 6 нафар уйда ўтирган аёл бандлигини таъминлаган ва бу саъй-ҳаракатни яна давом эттиришга бел боғлаган тадбиркорнинг бизнес лойиҳасини партиянинг Қарши туман Кенгаши ижрочи котиби Ф. Мустаева, вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи Г. Тўраевалар ҳам қўллаб-қувватладилар.

-Ўзим ҳам уйда ўтирган аёллардан бири эдим, - дейди Н. Бағдаева. – Ишни якка тартибдаги тадбиркорликдан бошлаб, айни пайтда 6 нафар хотин-қизга доимий иш ўрни яратдим. Эндиликда яна 15 нафар уйда ўтирган хотин-қиз бандлигини таъминлаш лойиҳаси бўйича иш олиб бораяпман.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+