Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган

11.09.2021, 16:06

Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган

Куни кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтди. Партиямиздан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Шавкат Мирзиёев номзодини биз делегатлар бир овоздан қўллаб-қувватладик.

Номзодимизнинг Янги Ўзбекистон стратегиясида фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, тиббиётнинг бирламчи бўғинида халқимизга малакали хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади. Ушбу соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиб, асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикага қаратилади.

Аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак-қон томир, эндокрин, буйрак етишмовчилиги ва онкологик касалликларни камайтириш мақсадида алоҳида дастурлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. Биринчи босқичда 46 та туманлараро перинатал марказлари барпо этилади.

Ногиронлиги бўлган ўғил-қизларимизни соғломлаштириш учун Республика болалар тиббий реабилитация маркази ва унинг филиаллари ташкил қилинади.

Бундан ташқари номзоднинг дастурида хусусий тиббиётни янада ривожлантириш мақсадида уларга солиқ имтиёзлари бериш давом эттирилиши кўзда тутилган.

Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улуши ҳозирги 12 фоиздан 25 фоизга етказилади.

Шунингдек, 11 та тиббиёт олийгоҳи трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташкил этилади ҳамда ўқитувчиларнинг илғор хорижий давлатларда тизимли малака ошириши йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўзимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг миқдори 80 фоизга етказилади. Ушбу тармоқдаги ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар яна 5 йилга узайтирилиб, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналари ташкил этилади ва мавжудлари янада ривожлантирилади.

Энг муҳим масалалардан яна бири санитария-эпидемиология хизматининг халқаро мақомга эга 250 дан зиёд лабораториялари ташкил этилшидир.

Чунки бу соҳанинг нақадар муҳимлигини пандемия даври бизга яққол кўрсатилгани гувоҳи бўлдик.

Маақсад ҳам битта, у ҳам бўлса соғлиқни сақлаш тизимида юксак натижадорликка эришиш, аҳоли ўртасида касалликларни камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш ва ўртача умр кўриш даражасини оширишдан иборатдир.

Мавлуда Ибрагимова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+