Пойтахтлик ёшлар “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат қилишди

15.09.2021, 16:47

Пойтахтлик ёшлар “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат қилишди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ёш авлодни тарихимизга, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялаш мақсадида партиянинг бир қатор фаол ёшлари иштирокида Янги Ўзбекистон боғи, Мустақиллик монументи ва Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат ўтказилди.

Тадбирда партия вакиллари, талаба ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Энг аввало, саёҳатни Темурийлар тарихи давлат музейидан бошлашди. Саёҳат давомида Aмир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттирилиши ҳақида ёшларга алоҳида тушунтирилди. Музейдаги ташрифдан сўнг тадбир иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғида бўлишди ва у ерда қад кўтарган салобатли “Мустақиллик” монументига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

  • Кўрилди
    651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+