Солиқчилар сайловда ўзлари танлаган номзодга овоз беришади

22.09.2021, 11:38

Солиқчилар сайловда ўзлари танлаган номзодга овоз беришади

Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан  кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят Кенгаши масъул ходимлари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари ва БПТ аъзолари  иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир банд халқ манфаатига хизмат қилиши, ҳар сатри фақат ва фақат инсон қадрини энг юксакларга кўтаришни мақсад қилганига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлашиб, барчани жорий йилнинг 24 октябрида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби мазмун-моҳияти, аҳамияти ва асосий ғоялари тарғиботига ҳам  эътибор қаратилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+