Балиқчида сайловолди оммавий тарғибот тадбири ташкил қилинди

23.09.2021, 12:08

Балиқчида сайловолди оммавий тарғибот тадбири  ташкил қилинди

Баликчи туманида “Янги Ўзбекистоннинг тараккиёти учун бирлашайлик!” шиори остида сайловолди оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили  Ўктамжон Ахунов, партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Сиёсий Кенгаш Ижроия Қўмитаси масъуллари Сардорбек Марипов, Самидилло Маҳмудов ва маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари сиёсий жараённинг муҳим ташаббуслари билан ўртоклашдилар. Тадбирда сўнгги беш йилликда қўлга киритилган ўзгаришлар бевосита O’zLiDeP номзоди – Шавкат Миромонович Мирзиёев номи билан боғлиқ эканлиги якдиллик билан эътироф этилди.

-Маълумки, ўтаётган ҳар бир кун бизни қизғин сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига яқинлаштирмоқда, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Моҳидил Тўхлибоева. - Сайловчиларнинг юқори кайфиятлари яқинлашаётган эртанги муҳим сиёсий кун учун алоҳида аҳамият касб этиши тайин.

Ўз навбатида ишончли вакил томонидан номзоднинг кейинги беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурининг муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам йиғилганларга маълумот берилди.

Балиқчиликларга кўтаринки кайфият улашган байрам тантанасига таниқли санъаткорларнинг чиқишлари янада файз бағишлади. Тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+