Ишончли вакил ТДИУ талаба ёшлари билан учрашди

23.09.2021, 16:48

Ишончли вакил ТДИУ талаба ёшлари билан учрашди

Президентликка O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Р. Каланов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Чилонзор туман аҳолиси, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашди.

Ишончли вакили номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳамда дастурини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида Cифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили йўналиши бўйича ҳам муҳим вазифалар белгиланган. Шундай экан, келгусида мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади.

Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга, асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади ҳамда олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

2022 йилдан бошлаб боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган 4 триллион сўм маблағни тақсимлаш ваколати вилоятларга берилади. Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    729
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+