Қорақалпоғистон Республикасида ишончли вакил иштирокида брифинг ташкил қилинди

23.09.2021, 16:56

Қорақалпоғистон  Республикасида ишончли вакил иштирокида брифинг ташкил қилинди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Адлия вазирлигида брифинг ташкил қилинди. 

Унда  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок эишди.

Дастлаб партиядан Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастуридаги устувор йўналишларини ишончли вакил барча иштирокчиларга таништириб ўтди.

Брифинг давомида ишончли вакил ишининг мақсад ва вазифалари, иш режалари ҳамда ишлаш механизмлари тушунтирилди.  

Ишончли вакил ўз олдига мамлакат тараққиётини янги янада юқори босқичига кўтаришдек буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янги шароитда ўтишига ишончи комил эканлигини таъкидлаб ўтди.  

 O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+