Ишончли вакил: “Шаҳрисабзлик ёшларни улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлишига ишонаман...”

24.09.2021, 17:36

Ишончли вакил: “Шаҳрисабзлик ёшларни улуғ аждодларимизга муносиб ворис бўлишига ишонаман...”

Сайлов халқ иродасини, эътиқодини синовдан ўтказади, жонажон Ватанга ихлоси, эътибори ва дахлдорлигини юксалтиради. Бу йилги сайловларнинг демократик тамойилларга мос тарзда ўтказилаётгани Ўзбекистонда халқпарвар ва адолатли жамият барпо этилаётганига аниқ бир мисол бўла олади.

Ўзбекистон Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили Темир Олимович Поёновнинг вилоят туманлари бўйлаб сайловчилар билан ўтказаётган учрашув ва мулоқотларида юқорида зикр этилган фикрлар сайловчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Шаҳрисабз туманидаги маданият саройида ўтказилган учрашувда ишончли вакил ёш сайловчилар ҳузурида Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида гапирар экан, унинг юртимиздаги ҳаётий янгиланишларда, фаровон ва гўзал ҳаёт қуриш йўлида олиб бораётган мислсиз саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди.

- Буюк бобокалонимиз соҳибқион Амир Темур юрти Шаҳрисабзда камолга етаётган йигит-қизлар улуғ аждодимизга муносиб ворислар бўлишига мен ишонаман, - деди Т. Поёнов ўз сўзида. – Аминманки, фан, маданият, маърифат, маънавият бешиги бўлган Шаҳрисабзда учинчи Ренессансга пойдевор қўйишда муҳим қадамлар ташланади. Бунда сиз ёшларнинг ҳиссангиз катта бўлади.

Учрашувда ҳунармандлар, ўқитувчилар, фермерлар ва зиёлилар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда шу йил 24 октябрда ўтказиладиган Президентлик сайловида ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз беришларини билдиришди.

-Мамлакатимида ўқитувчи меҳнати жуда қадр топаяпти, - деди Шаҳрисабз шаҳридаги 1-касб-ҳунар мактаби физика фани ўқитувчиси Мадина Рўзиева. –Ҳар бир соҳа вакили , жумладан ўқитувчилар эркин ва тўлақонли иш фаолиятини олиб бориш учун имкониятлар кенгаймоқда. Бунаг биз ўзимизнинг самарали меҳнатимиз билан ҳисса қўшамиз.

Шу куни ишончли вакил Шаҳрисабз туманидаги Мўминобод қишлоғида жойлашган 16-касб-ҳунар мактабида ҳам ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувларда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари – Гулшана Худоёрова, Қаҳрамон Эргашев ва Шаҳноза Холмаҳматова сўзга иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

  O’zLiDeP  Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+