Ўзгаришлар остонамиздан, маҳалламиздан бошланади

25.09.2021, 16:28

Ўзгаришлар остонамиздан, маҳалламиздан бошланади

Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакил Қизириқ туманидаги "Кунчиқиш" маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувни ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев очиб берди. Шундан сўнг, ишончли вакил Абдулҳаким Эшмуратов сўзга чиқиб, ўтган беш йил давомида Қизириқ туманида қилинган ишлар, ўзгаришлар хусусида тўхталиб, сўнг номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим масалалар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазрат Хўжамқулов, қизириқлик зиёлилар, тадбиркорлар, ўқитувчилар ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар номзоднинг ўтган беш йил давомидаги фаолиятига ижобий баҳо бериб, ўз ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида гапиришди.

- Қизириқ туманидаги "Кунчиқиш" маҳалласида 4486 нафар аҳоли истиқомат қилади, - дейди маҳалла раиси Рустам Юсупов. - Маҳалламиз 2019 йилда "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида обод масканга айлантирилди. Ичимлик сув қувури тортиб келинди, 12 километр ички кўчалар тошланиб, 3 километрига асфальт тўшалди. 7-МТТ биноси қайта қурилди, айни пайтда 100 нафар бола замонавий боғчада тарбияланмоқда.  Шунингдек, 41-қишлоқ оилавий поликлиникаси, ҳудуддаги Бўстон маданият уйи ҳамда 6-мактаб таъмирланди. Буларнинг барчаси аҳолининг яшаш шароитини яхшилабгина қолмасдан, одамларга қулайлик яратди. Бу ҳам ўтган беш йилдаги ислоҳотларнинг самарасидир.

Келгуси беш йилликда ҳам бундай ўзгаришлар давом этишига ишонамиз. Шу боис, биз ҳам ЎзЛиДеПдан қўйилган номзод Ш.Мирзиёевга овоз берамиз!

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    694
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+