Ишончли вакил бандихонликлар билан юзлашди

27.09.2021, 16:27

Ишончли вакил бандихонликлар билан юзлашди

Сурхондарё вилоятидаги Бандихон тумани тугатилиб, қўшни туманларга қўшилган эди. Бу вақт оралиғида ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан анча ортда қолиб кетди. Аҳолининг турмуш шароитида туб ўзгаришлар сезилмади.

Шу боис, 2020 йилда давлат раҳбари - Ш.Мирзиёевнинг бевосита эътибори билан туман қайта тикланди ва 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури қабул қилинди.  Бандихон туманида ҳозирда 76 минг аҳоли истиқомат қилади. Қайта ташкил топганига бир ярим йилдан ошган ҳудуднинг ижтимоий иқтисодий ривожланишида ўсиш кузатилди. Хусусан, 2020 йилда саноат  махсулотлари ишлаб чиқариш 6.2 млрд сўмни ташкил этиб, 105.9 фоизни, ҳалқ истеъмол моллари 2.9 млрд.сўм 127.8 фоизни, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари 658.9 млрд.сўм, 106.3 фоизни, капитал қўйилмалар 50.6 млрд.сўм 108.2 фоизни, пудрат ишлари 35.7 млрд.сўм 111.8 фоизни, чакана савдо айланмаси 64.2 млрд сўм 102.2 фоизни, хизматлар 64.5 млрд сўм 102.2 фоизни, экспорт ишлари хажми 3109 минг АҚШ доллар ёки, 105.2 фоизни ташкил этди.

Туманда 1 та кичик саноат зонаси учун 4.2 гектар ер майдони ажратилиб, унинг 1,6 гектирага қиймати 1,7 млрд.сўмлик 14 та лойиҳа жойлаштирилди. Бу лойиҳалар ишга тушгач, 310 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Бугунгача эса умумий  қиймати 1 936,5 млрд.сўм ҳисобига 13 лойиҳа фойдаланишга топширилган.

Бу ҳам одамлар ҳаётида юз берган бир ўзгариш аслида!

Ишончли вакилнинг Бандихон туманидаги "Чинор" маҳалласининг меҳнаткаш ва қалби очиқ халқи билан ўтган учрашувда ана шулар хусусида сўз борди. Унда сўзга чиққанлар анчайин илиқ фикрларни билдиришди, энг аввало, туманнинг қайта ташкил этилишидан, тез орада туман аҳолиси Тўпалангдан қувур тортиб келингач, тоза ичимлик суви билан таъминланишидан жуда мамнун эканликларини содда қилиб, жайдари тилда айтишди.

Тадбир ниҳоясида маҳалланинг ёшу кексасию O'zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳам иштирок этди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+