Келажак авлодларимизнинг фаровон ҳаёти учун овоз беринг!

27.09.2021, 16:50

Келажак авлодларимизнинг фаровон ҳаёти учун овоз беринг!

“LIDA METAL TECHNOLOGY” МЧЖ ХК металлургия корхонасига ташриф буюрган партия номзодининг Тошкент вилоятдаги ишончли вакили Раъно Турдибоева бу ерда корхона ишчи-ходимларидан иборат сайловчилар билан учрашди.

Бу ерда партия номзодининг ишончли вакилини корхона раҳбари қарши олиб, унга йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг тонна бўлган корхонада термомеханик усулда мустаҳкамланган А500 П-12 П-25 арматура олиниши ҳақида маълумот берди.

Завод ишчи-ходимларидан иборат сайловчилар билан кечган учрашувда номзоднинг Янги Ўзбекистон саноатини ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратилган сайловолди дастурини кенг тарғиб қилди.

Ишончли вакил йиғилганларни сайловларда фаол қатнашиб, ўзлари, фарзандлари, қолаверса, келажак авлодлари фаровон ҳаёти учун партия номзодига овоз беришга ундади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+