O‘zLiDeP номзодига овоз беринг! Ёшлар учун янги имкониятлар даври бошланади

28.09.2021, 15:56

O‘zLiDeP номзодига овоз беринг! Ёшлар учун янги имкониятлар даври бошланади

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси 35 миллионга етди, 2026 йилга бориб эса, 38 миллиондан ошиши кутилмоқда. Аҳолимизнинг қарийб 55 фоизини ёшлар ташкил этади. O‘zLiDeP аъзолари сони ҳам ҳозирги кунда бир миллиондан ошиқ ва 60 фоизини ёшлар ташкил этади.

Жорий йилда Ўзбекистонда Республикаси Президенти сайловида қатнашиш учун сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган 21,3 млн. нафар сайловчидан қарийб 7 млн. нафари 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади.

Шулардан 880 155 нафари бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.

Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан илгари сурилаётган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида эртамиз эгалари учун муносиб шароитларни яратиш, Янги Ўзбекистоннинг муносиб авлодлари бўлишлари учун ўз иқтидорларини тўла намоён этишлари учун барча имкониятлар ишга солинган ҳолда янги-янги имкониятлар эшиги очилажагини алоҳида қайд этиб ўтилган.

Хусусан, келгусида узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобат-бардош кадрлар тайёрлаш мақсадида мактабгача таълимдаги қамров даражаси, ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилиши, хусусий олийгоҳларда таълим олаётган талабаларга ҳам, 7 йиллик таълим кредитини олиш тартиби жорий этилади.

Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун, келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади. Олий таълимда сифат ва рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида, 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

Замонавий, эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида “Эл-юрт умиди жамғармаси” орқали, уларни нуфузли хорижий олийгоҳлардаги бакалавриат, магистратура ва докторантурага юбориш кўлами 2 мартага оширилади.

Жисмонан етук ва баркамол авлодни тарбиялаш, бундан буён ҳам устуворлигини йўқотмайди. Шу борада Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилади.

Янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, замонавий IT-парклар, маданият муассасалари ва спорт иншоотлари, мутлақо янги намунадаги таълим масканлари — «Президент мактаблари», «Темурбеклар мактаби», «Ижод мактаблари» бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилади.

Дастурдаги ёшлар йўналиши бўйича амалга ошириладиган ишлар кўлами жиҳатидан шу даражада каттаки, уни амалга оширишда номзодимиздаги шижоат ва сиёсий ирода бунга бас кела олади. Буни ишонч билан айта оламан!

Шу ўринда, биз ёшларнинг зиммамизда ҳам катта маъсулият туради. У ҳам бўлса, бир ғоя атрофида бирлашиб, жипислашиб, бир оила каби инсон қадри улуғланадиган юрт тақдири учун даҳлдорлик ҳиссини туйсак ва шунга муносиб ҳаракат қилсак бўлгани.

Ж.Жалолов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси ёшлар билан

ишлаш бўлими мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ziyoviddin2022-02-18 08:55:45

Yahshi zor imkonyatlar


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+