Халқчил, инсонпарвар давлат учун овоз берамиз!

28.09.2021, 16:11

Халқчил, инсонпарвар давлат учун овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева сайловолди ташвиқотлар ҳафтасини Олмалиқ шаҳридан бошлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Олмалиқ шаҳрининг “Металлург” маданият саройининг катта йиғинлар залида ташкил этилди.

Ишончли вакил номзоднинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти, инсоний сифатлари ҳақида фикр юритаркан, унинг инсонпарвар, ғамхўр раҳбар эканини эътироф этди.

Номзоднинг сайловолди дастури ва ундан жой олган ҳар бир бандни бирма-бир, батафсил шарҳлаб берди. Айниқса, камбағалликни тугатиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб, инсон қадрини юксалтириш мақсадида Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиққанини таъкидлади.

Сайловолди ташвиқот учрашувида сўзга чиққанларнинг барчаси рўй берган янгиланишлар, бунёдкорликлар тўғрисида тўлқинланиб гапиришди. Бунинг таг замирида сўнгги беш йилда юртимизда олиб борилган оқилона сиёсатнинг натижаси ётганини эътироф этишди.

Айниқса, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари, ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш масалалари устувор вазифа этиб белгилангани оталарча ғамхўрлик намунаси эканини алоҳида қайд этишиб, унга ишонч билан овоз беришларини айтишди.

Партия номзодининг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева барчани инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосчиси Шавкат Мирзиёвга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+