Ишончли вакил тадбиркорлар билан мулоқот қилди

30.09.2021, 16:10

Ишончли вакил тадбиркорлар билан мулоқот қилди

O'zLiDeP электорати вакилларидан бири бу тадбиркорлардир. O'zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Денов туманида тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан мулоқот қилди.

Деновлик тадбиркор Ойсанам Бойматова раҳбарлигидаги "Kinderlend kids" хусусий мактабгача таълим ташкилотида ўтган учрашувда уларнинг дилидагиларни эшитдик, тадбиркорлик қилишлари учун шунча шароит ва имкониятни яратган йўлбошчининг - Ш.Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини эшитиб, мамнун бўлдик!

Муҳими, улар бошқа тадбиркор аёлларни ҳам шунга даъват этишадиган бўлишди.

Партия вакиллари Денов туманидаги "Истиқлол юлдузи" маҳалласида яшовчи, кўп йиллар раҳбар лавозимида ишлаган, мустақиллигимизни мустаҳкамлашда ҳисса қўшган улуғ инсон, Ўзбекистон Қаҳрамони - Иброҳим Файзуллаевнинг хонадонида ҳам бўлишди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+