Ишончли вакил тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

30.09.2021, 16:40

Ишончли вакил тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

Сирдарё тумани Сирдарё вилоятидаги саноат зонаси ҳисобланиб, бу тумандаги энг йирик қўшма корхоналар фаолият кўрсатади. O'zLiDePдан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили П.Ахмеджанова билан  айнан Хитой-Пейшенг қўшма корхонасининг фаоллар залида бўлиши ҳам бежиз эмас. Туманнинг иқтисодий салоҳиятига салмоқли улуш қўшиб келаётган бу корхонада 2000 нафар ишчи фаолият кўрсатиб, уларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

-Бугун мамлакатимизда инсон қадри давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда ва бунда ёшларнинг ота-оналарини ҳурмат қилиши, эъзозлашининг аҳамияти жуда катта, - деди П. Ахмеджанова. -Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳам  инсон қадр-қимматини улуғлаш, инсонпарварлик ва халқпарварликка катта эътибор қаратилган. Миллий ўзлигимизни англасак, улуғ аждодларимиз шарафлаб келган бетакрор қадриятларимизни улуғласак, ўзимиз барпо қилаётган  Янги Ўзбекистон остонасига тезроқ қадам қўямиз. Барчангизни ана шундай улуғвор ғояларни илгари сураётган, юрт истиқболи ва тараққиётини юксалтиришга бел боғлаган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Ишончли вакил П.Ахмеджанова ва партия фаоллари Сирдарё тумани "Ширин" МФЙда жойлашган  М.Норматов  раҳбарлик қилаётган “Сирдарё мега люкс” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш  корхонасида бўлишди. Корхонада полипропилен  экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 2012 йили ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан кимё, қурилиш, текстиль, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат, фармацевтика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати, хом ашё ва материаллар экспорти билан шуғулланувчи савдо компаниялари учун турли ўлчамдаги қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона цехларига, Австрия, Германия ҳамда Ҳиндистон давлатларидан олиб келинган замонавий дастгоҳлар ўрнатилган.

Дастлаб 50 нафар ишчи билан фаолият бошлаган, бир турдаги қоплар ишлаб чиқарилган мазкур корхонада айтиш жоиз бўлса турининг саноғи йўқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишчи-хизматчилар сони бугунги кунга келиб 2000 нафарга етди.

Тадбир иштирокчилари ва корхона ишчилари қўлга киритилаётган бу ўзгаришлар бевосита Президентимиз – Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ эканлигини  барча бир овоздан эътироф этишди ва номзодни қўллаб-қувватлашларини эътироф этишди.

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+