Ишончли вакил когонлик сайловчилар билан мулоқот қилди

04.10.2021, 16:33

 Ишончли вакил когонлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов Когон шаҳри сайловчилари билан учрашди.

Шу муносабат билан ишончли вакил шаҳарда фаолият олиб бораётган турли соҳа вакилларидан тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари билан суҳбатлашиб, уларга сайловолди тарғибот ишларини олиб бориш бўйича зиммаларига юклатилган маъсулиятларига тўхталди. Галдаги асосий вазифа, аҳолининг сайлаш кўникмасини ривожлантириш, уларнинг сайлов кунида шахсан ўзи муносиб номзодга овоз бериш учун сайлов участкаларига боришини таъминлаш эканлигини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда, тарғибот гуруҳи аъзолари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда ўтказиладиган учрашувларда, ўтган даврда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўлиқ маълумот беришлари, номзоднинг сайловолди дастурини ҳам атрофлича тушунтириш лозимлигини билдирди. Ишончли вакилнинг Когон шаҳридаги учрашувларнинг биринчиси шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари, фахрий кексалар, тадбиркорлар ва фермерлар, ишбилармонлар, ёшлар билан бўлди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларга тўхталди.

Сайловолди дастур олти муҳим йўналишдан иборат бўлиб, унинг энг асосий мақсади – инсон қадрини юксалтириш, “давлат – халқ учун” тамойилини изчил давом эттиришдир.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Мадина Баратова ва Эмма Аслоновалар сўзга чиқиб, ўтган беш қилликда амалга оширилган туб ислоҳотлар, барча соҳаларда амалга оширилган улкан ишларни таҳлил қилиб беришди.

Учрашув якунида юртимизда юз берган ўзгаришлар тўғрисида ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш этилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+